Пойтахтда «Россия таълими. Тошкент — 2026» халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда | Репортаж
Мана олтинчи йилдирки, кўргазма Россия университетлари ва Ўзбекистоннинг бўлажак абитуриентларини бирлаштириб, икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланиб бормоқда. Анъанавий тарзда Россияда бепул таълим олиш имкониятларига, жумладан, Россия Федерацияси Ҳукумати квотаси доирасидаги таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тантанали очилиш маросимида Россия Федерациясининг […] Фавқулодда ва Мухтор Элчиси қутлов сўзи билан чиқиш қилди.

Пойтахтда «Россия таълими. Тошкент — 2026» халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда | Репортаж
Кўргазма кетма-кет олтинчи йилдирки, Россия университетлари ва Ўзбекистондан бўлган бўлажак абитуриентларни бирлаштириб, икки мамлакат ўртасидаги таълим алоқаларини ривожлантириш учун муҳим майдонга айланмоқда. Анъанага кўра, Россияда бепул таълим олиш имкониятларига, жумладан, Россия Федерацияси Ҳукумати квотаси доирасидаги таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тантанали очилиш маросимида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Ерхов, Абдужабар Абдувахитов, академик М.Д. Миллионшиков номидаги Грозний давлат нефть техника университети ректори Магомед Минцаев ва Россотрудничествонинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская қутлов сўзлари билан чиқиш қилдилар.
Кўргазмага фақатгина биринчи куннинг ўзида 3 000 дан ортиқ киши ташриф буюрди. Бу йил МГИМО-Тошкент майдонида Россиянинг 22 та шаҳридан 40 дан ортиқ Россия университетлари тақдим этилган. Иштирокчиларнинг кенг географияси Россия олий таълимининг хилма-хиллигини кўрсатади: кўргазмада мамлакатнинг турли соҳа ва ҳудудларидаги университетлар иштирок этмоқда.
Иш бошланган илк соатларданоқ олий ўқув юртлари стендлари атрофи гавжум бўлди: ташриф буюрувчилар университет вакиллари билан мулоқот қилиб, ўқишга кириш, мутахассислик танлаш ва талабалик ҳаёти ҳақида саволлар бердилар. Кўпчилик учун ушбу кўргазма келгусида ўқишни режалаштираётган университетларининг ўзидан бевосита зарур маълумотларни олиш имкониятига айланди.
Кўргазма бугун соат 17:00 гача МГИМО-Тошкент биносида (манзил: Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 47) ўз ишини давом эттиради. Соат 15:00 да Россия университетлари вакиллари билан «Ота-оналар мажлиси» учрашуви кутилмоқда. Учрашув МГИМОнинг Тошкентдаги филиали конференциялар залида бўлиб ўтади. Ота-оналар олий ўқув юртлари вакилларига ўқишга кириш, таълим олиш ва бўлажак талабалар учун яратилган имкониятлар ҳақида тўғридан-тўғри саволлар беришлари мумкин бўлади.

