Маҳаллий

Ўзбекистонда таълим бозорининг 53 фоизи Тошкент шаҳрида жамланган

Биринчи ярим йилликда ўзбекистонликларнинг таълим хизматлари учун харажатлари 23 фоизга ошиб, қарийб 24 трлн сўмга етди. Шундан 12,7 трлн сўми ёки 53 фоизи биргина пойтахт ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистонда таълим бозорининг ярмидан кўпи, аниқроғи 53 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган.

2026-йилнинг январидан июнигача бўлган даврда Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 22,7 фоизга ўсган.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, таълим хизматлари орасида олий таълим хизматлари энг катта улушга эга бўлиб, умумий таълим хизматларининг 42,4 фоизини ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича таълим хизматлари ҳажми қуйидагича:

* Тошкент шаҳри – 12,7 триллион сўм (бозорнинг 53 фоизи);

* Самарқанд вилояти – 1,5 триллион сўм;

* Фарғона вилояти – 1,5 триллион сўм;

* Андижон вилояти – 1,2 триллион сўм;

* Тошкент вилояти – 1,1 триллион сўм;

* Наманган вилояти – 1,1 триллион сўм;

* Бухоро вилояти – 1 триллион сўм;

* Қашқадарё вилояти – 877,7 миллиард сўм;

* Қорақалпоғистон Республикаси – 691,3 миллиард сўм;

* Хоразм вилояти – 602,5 миллиард сўм;

* Сурхондарё вилояти – 577,8 миллиард сўм;

* Навоий вилояти – 373,6 миллиард сўм;

* Жиззах вилояти – 323,9 миллиард сўм;

* Сирдарё вилояти – 243,6 миллиард сўм.

Аввалроқ Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси барпо этилиши ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.