Сиёсат

“Постлар АҚШга қаратилган эди”. Эрон ТИВ вакили Самарқандга оид постлар бўйича муносабат билдирди

Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий Самарқанд меросига оид постлар аслида АҚШ томонига мурожаат сифатида эълон қилинганини билдирди. У Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муштарак мерос дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

“Постлар АҚШга қаратилган эди”. Эрон ТИВ вакили Самарқандга оид постлар юзасидан муносабат билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Исмоил Бақоий Самарқанднинг тарихий меросига доир постлар атрофидаги ҳолат бўйича фикр билдирди.

Исмоил Бақоийнинг айтишича, айрим элчихоналар томонидан жойланган постлар аслида АҚШ томонига йўналтирилган мурожаат сифатида тайёрланган.

“Эрон ва Ўзбекистонни бир-бирига боғлаб турувчи ришталар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Биз Ўзбекистон билан муносабатларимизга катта аҳамият берамиз”, — деди Эрон ТИВ вакили.

Шунингдек, у қўшни мамлакатларнинг турли ҳудудларида ва ундан ҳам кенгроқ маконда мавжуд бўлган муштарак мерос халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни давом эттириш ҳамда мустаҳкамлаш учун замин бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Х ижтимоий тармоғида Самарқанддаги обидалар “эрон-ислом сивилизацияси”га мансуб деб аталганидан сўнг Ўзбекистон ТИВ Эрон элчисини чақиртириб, норозилик нотасини топширган ва постларни ўчиришни талаб қилган эди.

Ушбу талабдан кейин тегишли публикациялар тармоқдан ўчириб ташланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.