Полşа уç давлатни ортда қолдирди: Патриот ракеталарига хизмат кöрсатиş маркази şу ерда қурилади
Полşада Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ПАС-3 ракеталарига техник хизмат кöрсатиş маркази қурилади. Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотига кöра, Полşа лойиҳа уçун танловда Германия, Нидерландия ва Норвегияни ортда қолдирган.

Полша уч давлатни ортда қолдирди: Патриот ракеталарига хизмат кўрсатиш маркази шу ерда барпо этилади
Бу ҳақда Полша мудофаа вазири ўринбосари Магдалена Собковяк-Çарнецкая 27-октабр куни маълум қилди. У бу қарорни «тарихий» деб атади.
Вазир ўринбосари ТВП Инфо телеканалига берган изоҳида АҚШ ҳозиргача тегишли технология ва тажрибасини улашишни истамаганини айтди. Унинг фикрича, марказнинг Полшада қурилиши мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва АҚШнинг қўллаб-қувватлашидан далолат беради.
АФП агентлиги Собковяк-Çарнецкаяга таяниб хабар беришича, лойиҳа қиймати қарийб 230 миллион еврони ташкил этади. Қурилишни бир неча ой ичида якунлаш кутилмоқда.
Кейинги мақсад — ракета ишлаб чиқариш
Варшавадаги сервис маркази келажакда Патриот тизимлари учун ракеталарни мамлакат ҳудудида ишлаб чиқаришга йўл очишига умид қилмоқда. Бироқ ҳозирги қарор техник хизмат кўрсатиш марказига тааллуқли бўлиб, ракета ишлаб чиқариш ҳали истиқболдаги мақсад сифатида тилга олинган.
Сентабрда Собковяк-Çарнецкая АҚШ Украинага тегишли лицензия берса, Полша Патриот ракеталари заводини ўз ҳудудида қуришни таклиф қилаётганини айтган эди. У буни ишлаб чиқаришни «хавфсиз ҳудудда» жойлаштириш имконияти билан изоҳлаган.
Айни пайтда вазир ўринбосари Полшанинг сервис маркази ва кейинчалик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлари Украинага оид қарорларга боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.
Украина президенти Володимир Зеленский 25-сентабрда Доналд Трамп Киевга Патриот ракеталарини ишлаб чиқариш лицензияларини бериш бўйича «якуний қарор» қабул қилганини билдирган эди.
Собковяк-Çарнецкая эса АҚШ президенти аввал ҳам шундай баёнот бергани, кейинчалик бу борада шубҳа билдирганини эслатган.
Август охирида Полша мудофаа вазири ўринбосари Павел Залевский мамлакат ПАС-3 тутувчи ракеталарини ишлаб чиқариш учун қувватларга эга эканини ва Украина билан ҳамкорликка тайёрлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, қўшма ишлаб чиқариш имконияти ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Патриот тизимлари Украина шаҳарлари ва инфратузилмасини Россия баллистик ракеталаридан ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Киев бу тизимлар учун ракеталар етишмаётгани ҳақида бир неча бор маълум қилган.

