Маҳаллий

Покистоннинг Имарат компанияси Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этиши мумкин

Ушбу йирик қурилиш компаниясига кўчмас мулкни бошқариш, сотиш ва рақамли мижозларга хизмат кўрсатиш тизимларини жорий этиш имкониятларини ўрганиш таклифи билдирилди.

Покистоннинг Имарат компанияси Янги Тошкентдаги лойиҳаларда қатнашиши мумкин

Покистоннинг йирик қурилиш компанияси — Имарат Гроупънинг Янги Тошкент ҳудудида йирик кўчмас мулк ва комплекс девелопмент инвестиция лойиҳаларида иштирокини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев ушбу мамлакатдаги қурилиш компанияси раҳбари Акбар Шафик билан музокаралар олиб борди. Учрашув Шавкат Мирзиёев бощилигида Янги Тошкент лойиҳасини амалга ошириш юзасидан инвесторлар ва тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Покистоннинг йирик девелоперлик компанияларини мазкур лойиҳага жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Покистонлик инвесторга ушбу ҳудудда кўп тармоқли бунёдкорлик лойиҳасини амалга ошириш таклиф қилинди. Лойиҳа замонавий турар жой мажмуалари, Граде-А тоифасидаги офис майдонлари, савдо ва умумий овқатланиш обьектлари, меҳмонхона ва конференсия марказлари ҳамда замонавий жамоат ҳудудларини ўз ичига олади.

Имарат Гроупънинг кўчмас мулк соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тажрибаси истиқболли йўналиш сифатида қайд этилди. Шу муносабат билан компанияга қурилиш лойиҳасини амалга ошириш, келгусида Янги Тошкентда кўчмас мулкни бошқариш, сотиш ва рақамли мижозларга хизмат кўрсатиш тизимларини жорий этиш имкониятларини ўрганиш таклифи билдирилди.

Муҳокамаларда Имарат Гроуп делегациясининг Ўзбекистонга сафари ташкил этилиши ва дастлабки муҳокамалар босқичини аниқ инвестиция консепсиясини шакллантириш босқичига олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Имарат Гроуп Покистоннинг кўчмас мулк ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи йирик компаниялар гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компания ўз фаолияти доирасида кўчмас мулк, архитектура ва дизайн, меҳмонхона бизнеси, қурилиш материаллари, кўчмас мулкни сотиш ва бошқариш, рақамли кўчмас мулк технологиялари йўналишларини ягона экотизимга бирлаштирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.