Маҳаллий

Покистон компанияси Янги Тошкентда уйлар қурмоқчи

Компания фаолиятида коттежлар ва виллалардан иборат замонавий турар жой мажмуаларини қуришга алоҳида эътибор қаратилади

Покистон компанияси Янги Тошкентда уйлар қуришни режалаштирмоқда

Покистоннинг «Изҳар Гроуп» компанияси Янги Тошкент шаҳри ҳудудида замонавий турар жой мажмуаларини барпо этиши мумкин. Бу масала Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаевнинг компания раҳбари Умар Изҳар билан ўтказган музокараларида муҳокама қилинди.

Учрашув давомида компаниянинг девелоперлик йўналишидаги тажрибаси ҳамда халқаро лойиҳалари тақдим этилди. Умар Изҳарнинг айтишича, «Изҳар Гроуп» фаолиятида коттежлар ва виллалардан иборат замонавий турар жой мажмуаларини қуришга алоҳида эътибор қаратилади.

Томонлар компаниянинг Туркия ва бошқа давлатларда орттирган тажрибасини Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш жараёнида қўллаш имкониятларини кўриб чиқди. Хусусан, инвесторнинг лойиҳанинг дастлабки босқичида ер сотиб олиш учун катта маблағ сарфламасдан қурилишни бошлаши ва ишларни босқичма-босқич олиб боришига имкон берувчи ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, Янги Тошкент лойиҳасининг умумий майдони 20 минг гектарни ташкил этади. Биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудни ўзлаштириш ва қарийб 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Музокараларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ техник ва ҳуқуқий талаблар, молиялаштириш, солиққа тортиш, ер ажратиш, ипотека ва лизинг имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида «Изҳар Гроуп» делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда компания вакилларининг тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.