Покистондаги масжидга уюштирилган ҳужумда камида 16 киши ҳалок бўлди
Жума намози вақтида портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль масжид биносига бориб урилган, деб хабар берди полициянинг юқори лавозимли мулозими BBC’га.

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.
Пешовардаги юқори мартабали полиция мулозимининг маълум қилишича, портловчи моддалар билан тўлдирилган транспорт воситаси масжидга бориб урилиши оқибатида ўн бир нафар тинч аҳоли вакили ва беш нафар полиция ходими ҳалок бўлган.
Хайбер-Пахтунхва провинциясининг Коҳат туманидаги воқеа жойида ҳужумчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида ҳамон отишма давом этмоқда.
Полиция ходимининг сўзларига кўра, ҳужум қилганлардан бири полиция томонидан ўлдирилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қутқарув операцияси олиб борилмоқда ва қурбонлар сони ортиши мумкин.

