Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистонга зарба берди

Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистонга зарба берди
Покистон Қуролли кучлари Афғонистон жанубидаги Қандаҳорнинг тўққизинчи даҳасидаги кимсасиз ҳудудга ҳужум қилди. Афғонистон расмийлари портлаш овози бутун шаҳар бўйлаб эшитилганига қарамай, ҳужум оқибатида вайронагарчиликлар ва жабрланганлар бўлмаганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум вайронагарчиликларга ёки жабрланганларга олиб келмаган. Шу билан бирга, кучли портлаш овози шаҳарнинг барча туманларида эшитилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари аҳолини хавотирга тушмасликка чақирди.
Покистон Ахборот вазири Атаулла Тарар Покистон ҲҲК Афғонистон ҳудудидаги ўнта объектга зарба берганини маълум қилди. Исломободнинг таъкидлашича, ушбу объектлардан дронларни учириш ва сақлаш учун фойдаланилган. У бошқа тафсилотларни келтирмади.
Икки давлат ўртасидаги кескинлик ўтган йилнинг октябрь ойида Покистоннинг Кобулга берган авиазарбаларидан кейин сақланиб қолмоқда. Ўшанда Афғонистон Мудофаа вазирлиги «қасос операцияси» бошланганини эълон қилган эди. Бир неча кунлик ўзаро зарбалардан сўнг, Қатар ва Туркия восичилигида томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар.
Февраль ойи охирида Афғонистон Покистоннинг янги авиазарбаларига жавобан Дюранд чизиғи бўйлаб операция бошлади. Исломобод бунга ўт очиш билан жавоб қайтарди ва толиблар билан очиқ қуролли можаро бошланганини эълон қилди.

