Песков: Россия Украина бўйича уч томонлама музокараларни қайта бошлашга умид қилмоқда
Россия Украина бўйича уч томонлама мулоқот давом этишига умид қилмоқда. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Кремль расмий вакили Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

Песков Россия Украина бўйича уч томонлама музокаралар қайта тикланишига умид қилаётганини маълум қилди. «Уч томонлама музокараларни қайта тиклашга чиқиш борасида — биз очиқмиз», — деб таъкидлади у.
Шу билан бирга, Песков айни пайтда Украина инқирозини ҳал қилиш ва уч томонлама алоқаларни тиклаш масаласида ҳеч қандай силжиш йўқлигидан огоҳлантирди.
Бундан ташқари, Кремль вакили Россия «махсус ҳарбий операцияни ва қўйилган мақсадларга эришиш борасидаги ишларни давом эттираётганини» айтди.
Унинг сўзларига кўра, Москва ўз мақсадларига тинчлик йўли билан, келишув орқали эришиш учун яна бир бор уриниб кўришга умид қилмоқда.

