Пахта вазиридан совхоз директорлигига туşирилган раҳбар – Усмон Юсупов нега Хруşçёвнинг қаҳрига қолганди?
1966-йилда СССР раҳбари Леонид Брежнев ва ҳукумат раиси Алексей Косигин зилзиладан сöнг Тоşкентга келади. Пойтахтдаги уçраşувлардан сöнг улар Мирзаçöлга отланади. Öşанда Брежнев ва Косигин Усмон Юсуповнинг ҳовлиси ёнидан öтади. Бироқ бир пайтлар öзлари билан ёнма-ён иşлаган ва узоқ йиллар Öзбекистонни боşқарган одамнинг ҳолидан хабар олиşни лозим топмайди. Кöп öтмай Усмон Юсупов вафот этади.

Пахта вазирлигидан совхоз директорлигигача туширилган раҳбар — Усмон Юсупов нега Хрущёвнинг ғазабига учраганди?
1937-йилдан 1950-йилгача Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Усмон Юсупов чин маънода “пахта одами” эди. У болалигидан далада меҳнат қилган, кейин ўсмирлик ёшидан бошлаб пахта тозалаш заводида ишлаган, кейинги ҳаёти ҳам “оқ олтин” билан боғлиқ бўлган.
Ҳатто 1950-йилларда айнан Усмон Юсупов учун СССРда Пахтачилик вазирлиги ташкил этилади. Бироқ Сталин вафотидан сўнг вазият кескин ўзгаради. Аввалига вазирлик тугатилади. Сўнг Усмон Юсупов Тошкентдаги катта лавозимидан бўшатилиб, Бовутдаги совхозга “бадарға” қилинади.
Усмон Юсуповнинг ҳаёти силлиқ кечмаган. Ютуқлар билан бирга таҳликали кунлар ҳам бўлган. У Ўзбекистонни бошқарган йилларда Сталин қатағонлари авжига чиққан ва Усмон Юсупов ҳибсга олинган шахсларнинг тақдирини судсиз ҳал қилган “Тройка” аъзоси бўлган.
Усмон Юсупов 1900-йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида батрак оиласида дунёга келади. 1916-йилда унинг оиласи Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига кўчиб келади. 16 ёшли Усмон ота-онасига ёрдам бериш мақсадида шу ердаги пахта заводида ишлай бошлайди. 1923-йилда у Анастасия Болшаковага уйланади.
Тарихдан маълум, ўша суронли йилларда рус ёки украин қизига уйланганлар амал пиллапоясидан тез кўтариларди. Усмон Юсуповда ҳам шундай бўлади ва тез орада у масъул лавозимга тайинланади. 1926-йилда Усмон Юсуповга Тошкент қурувчилари уюшмаси раислигини топширишади. Сўнг Касаба уюшмалари Тошкент округи кенгаши раиси бўлади. 1928-йилда Компартиянинг Тошкент шаҳри қўмитаси котибига айланади.
Аввалроқ Анастасия билан ажрашган Усмон Юсупов 1929-йилда украин қизи, комсомол фаоли Юлия Степаненкога уйланади. Ўша йили у Ўзбекистон компартияси марказий қўмитаси котиби сифатида иш бошлайди. 1936-йилда Усмон Юсупов Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати вазири бўлади.
1937-йил ёзда Сталин тузуми томонидан “Катта террор” деб номланган қатағонлар тўлқини бошланди ва у Ўзбекистонга ҳам етиб келади. Турли соҳаларда ишловчи ўн минглаб одамлар, шу жумладан Ўзбекистон раҳбари Акмал Икромов ва ҳукумат раиси Файзулла Хўжаев ҳам қамоққа олинади.

