Маҳаллий

Пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўйилмаслиги назорат қилинади

Ота-оналардан эса ўқувчиларнинг пахта йиғим-терими ишларига жалб этилишига йўл қўймаслик сўралди.

Пахта терими жараёнида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмаслиги устидан назорат олиб борилади

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми бошланди. Мавсум давомида меҳнат қонунчилигига амал қилинишини таъминлаш, мажбурий меҳнат ҳамда болалар меҳнатининг олдини олиш мақсадида махсус штаб ва ищи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Давлат меҳнат инспексияси иш берувчилар ва фермер хўжаликларини фуқароларни мажбуран меҳнатга жалб қилмасликка, болалар меҳнатидан фойдаланмасликка, меҳнат муносабатларини қонуний расмийлаштиришга ҳамда иш вақти, дам олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш талабларига риоя этишга чақирмоқда.

Шунингдек, ота-оналардан ўқувчиларнинг пахта йиғим-терими ишларига жалб этилишига йўл қўймаслик сўралди.

Меҳнат ҳуқуқлари бузилган ёки мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинган тақдирда Давлат меҳнат инспексиясига 1176 рақами ёки @муносибмеҳнат_бот орқали мурожаат қилиш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.