Маҳаллий

Давлат меҳнат инспексияси дам олиш кунлари ходимларига мажбуран турли топшириқ бераётганларни огоҳлантирди

Давлат меҳнат инспексияси дам олиш кунлари ходимларга мажбуран турли топшириқлар бераётганларга огоҳлантириш берди

Давлат меҳнат инспексияси Ўзбекистонда на мажбурий меҳнатга, на босимга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Инспексия матбуот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда ходимларни иш вақтидан ташқари, шунингдек, дам олиш кунларида ҳам турли топшириқларни бажаришга мажбуран жалб этиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Давлат меҳнат инспексияси мажбурий меҳнат қонунчилик билан тақиқланганини, ходимни жазо ёки босим таҳдиди остида, унинг розилигисиз меҳнатга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини билдирди.

Шунингдек, “Ижтимоий реестр”даги фуқароларни асоссиз ёки мажбуран реестрдан чиқариш ҳолатлари ҳам кузатилаётгани, инспексия бу фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя ва кўмаклардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.

“Ҳеч қандай топшириқ ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ёки фуқаронинг ижтимоий ҳимоя ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўла олмайди”, дейилади Давлат меҳнат инспексияси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, мурожаатлар ўрганилиб, ҳолатлар тасдиқланган тақдирда, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Ҳудудлардаги раҳбарларга ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли огоҳлантириш юборилади.

Аввалроқ инспексия “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни давом этаётганда мажбурий овоз беришга жалб этилаётган бюджет ташкилоти ходимларини бу ҳақда 1176 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.