Маҳаллий

ЎзЛиДеП кўмаги билан Урганчда аҳоли учун кўчма тиббий кўриклар ташкил этилди

Урганч шаҳри чекка маҳаллаларида ЎзЛиДеП ташаббуси билан аҳолига кўчма тиббий кўриклар (УЗИ, рентген, офталмология) уюштирилди. 300 дан ортиқ фуқаро текширилиб, 25 нафарга даволаш бўйича тавсия берилган. Ушбу ишлар «Халқ билан бирга» дастури доирасида касалликларни эрта аниқлашга хизмат қилади.

ЎзЛиДеП кўмагида Урганчда аҳоли учун кўчма тиббий кўриклар ўтказилди

Аксиянинг энг муҳим жиҳати шундаки, замонавий тиббий хизматлар учун аҳоли излаб бориши шарт бўлмади, аксинча, тиббий кўрикларнинг ўзи одамларга яқинлаштирилди. Махсус тиббий транспорт воситалари ёрдамида Бинокор, Жамбул ва Саховат маҳаллалари аҳолиси учун УЗИ, рентген ва офталмология йўналишларида бепул кўриклар ташкил этилди.

Кўрикларда 300 дан ортиқ фуқаро қатнашди. Текширувлар якунига кўра, 8 нафар фуқарога стационар даволаниш, 17 нафар иштирокчига эса амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар берилди. Бу аксия оддий тиббий кўрик эмас, балки касалликларни эрта аниқлаш ва инсонларни ўз вақтида даволанишга йўналтиришга хизмат қилаётганини кўрсатади.

Энг асосийси, бундай ташаббуслар фақат шаҳар маркази билан чекланиб қолмаяпти. Кўчма тиббий автобуслар орқали тиббий хизматлар чекка маҳаллаларгача етиб бормоқда. ЎзлиДеПнинг «Халқ билан бирга» дастури доирасидаги ана шундай амалий ишлар аҳоли саломатлигига эътиборни янада кучайтиришга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.