Маҳаллий

Ўзбекистонлик шифокор самолётда аҳволи ёмонлашган аёлга тиббий ёрдам кўрсатди

Кореяга учаётган самолётда йўловчи аёлнинг қон босими кескин тушиб кетиб, оғир шок ҳолати юзага келди. Ўзбекистонлик шифокор унга тиббий ёрдам кўрсатди, бошқа йўловчилар ҳам ёрдам беришди.

Ўзбекистонлик шифокор самолётда аҳволи ёмонлашган аёлга тиббий ёрдам кўрсатди

11 октябрь куни Ўзбекистондан Жанубий Кореяга учиб кетаётган самолёт бортида ўзбекистонлик шифокор Ҳасан Комилов аҳволи ёмонлашган аёлга ёрдам берди. Бу ҳақда Threads тармоғида рейси йўловчиларидан бири ёзди.

Йўловчининг сўзларига кўра, эҳтимол корея миллатига мансуб аёлнинг диастолик (пастки) қон босими 20 гача тушиб кетган ва унда оғир шок ҳолати бошланган. Шу пайтда самолётда бўлган ўзбекистонлик шифокор унга ёрдам кўрсатган.

Шифокор вақти-вақти билан аёлга кислород бериб турган ва дексаметазон инъекциясини қилган. Натижада аёл Кореяга эсон-омон учиб келган.

Ҳодиса гувоҳи, шунингдек, бортдаги бошқа ўзбекистонликлар ҳам ёрдам беришга шошганини таъкидлади. Улар аёлга сув, конфетлар, шоколад, ёстиқ ва адёллар беришган. Борт кузатувчилари ҳам ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этишган.

«Ростини айтсам, мен уларнинг барчасига тан бердим. Мен Ўзбекистонга биринчи марта келдим ва ўзбекистонликларнинг меҳрибонлигидан жуда таъсирландим. Инсон ҳаётини сақлаб қолишдан кўра шарафлироқ касб бўлмаса керак»,

— деб ёзди йўловчи.

Унинг сўзларига кўра, аёлга ёрдам кўрсатган ўзбекистонлик шифокор Кореяга малака ошириш учун келган бўлиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.