Ўзбекистонда тўққиз ойда 2 мингдан ортиқ зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда тўққиз ой давомида 2 мингдан ортиқ зилзила қайд этилди
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 2,2 мингта зилзила рўйхатга олинди. Сейсмик фаолликни кузатиш учун мамлакат ўз станциялари маълумотларини Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон маълумотлари билан бирлаштирди.
Бу ҳақда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришга бағишланган конференцияда Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи Хуршид Сотиев маълум қилди.
Миллий мониторинг тармоғи 108 та сейсмик станцияни ўз ичига олади. Унга қўшни учта давлатдан яна 57 та станция қўшилди: Қирғизистондан 26 та, Тожикистондан 15 та ва Қозоғистондан 16 та. Маълумотлар SeisComP дастурий мажмуаси орқали реал вақт режимида келиб тушмоқда.
Барвақт огоҳлантириш тизими Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида синовдан ўтказилмоқда.
Олдинроқ Марказий Осиё мамлакатлари минтақанинг сейсмик чидамлилигини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзолаган эди.

