Маҳаллий

Ўзбекистонда ҳайдовчиларни чорраҳалар олдидаги яхлит чизиқни босганлик учун жаримага тортиш тўхтатилади

Ўзбекистонда ҳайдовчилар чорраҳалар олдидаги яхлит чизиқни босиб ўтгани учун бошқа жаримага тортилмайди

1 ноябрдан Ўзбекистонда ҳайдовчиларни яхлит чизиқни босиб ўтгани учун жавобгарликка тортиш тартиби ўзгаради. Йўл-патруль хизмати инспекторлари чорраҳагача бўлган 50 метр ва қайрилиб олиш жойларигача бўлган 20 метр масофада бундай қоидабузарликлар учун маъмурий баённомалар тузмайди.

Тегишли ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 29 октябрдаги қарори билан мустаҳкамланди.

Гап 1.1 ва 1.3 горизонтал йўл чизиқларини босиб ўтиш ҳақида бормоқда. Ҳужжатдан келиб чиқишича, ушбу ҳудудларда ЙПХ ходимлари уни босиб ўтганлик учун маъмурий баённомалар тузмайди.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан Ўзбекистондаги хусусий автоматилаштирилган камералар ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлик камарини тақмагани ҳолатларини қайд этиши мумкин бўлади. Бунинг учун ускуналар белгиланган техник талабларга жавоб бериши ва қоидабузарлик ҳақидаги маълумотларни "Маъмурий амалиёт" модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлиши керак.

Хусусан, тизим метрологик қиёслаш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва амал қилиш муддатини, қоидабузарлик содир этилган сана ва вақтни, шунингдек, у содир этилган жойнинг аниқ координатларини қайд этиши керак. Бундан ташқари, фотосуратларда ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камари тақилгани ёки йўқлиги аниқ кўриниб туриши керак.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги хусусий камералар тезликни ошириш, светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиш, стоп-чизиқни ва қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагини босиб ўтиш, йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик, шунингдек, ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.