Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбари ўзгарди
Ғафуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Бунгача у Президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Маҳаллалар уюшмасига ташкил этилган пайтдан буён Қаҳрамон Қуронбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида раҳбар ўзгарди
Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Тегишли фармонни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Бундан аввал у Президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Ғафуржон Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди, дея хабар берди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
2024 йил январдан буён Маҳаллалар уюшмасига Қаҳрамон Қуронбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг истеъфоси сабаби ва бошқа лавозимга тайинланган-тайинланмагани ҳақида аниқлик киритилмаган.

