Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигидан кетди — манба

Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигидан кетди — манба
Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди. “Дарё”нинг ҳукуматдаги манбаси бу маълумотни тасдиқлади.
Қаҳрамон Қуронбоев 2024-йил январда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланган ва шу муносабат билан Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан бўшатилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси президентнинг 2023-йил 21-декабрдаги қарори билан ташкил этилган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирлиги қисқартирилиб, уюшма, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилиши белгиланган эди.
Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

