Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгач, импорт божларини қонун билан белгилайди
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан сўнг ягона ҳужжат тамойили остида товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари, улар юзасидан ЖСТ доирасида келишилган максимал миқдорлар (боунд рате) ҳамда амалиётда қўлланилаётган импорт божхона божи ставкаларини қонун билан белгилаш амалиётини жорий қилмоқчи. 2027-йил охиригача бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгач, импорт божларини қонун билан белгилайди
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлгач, импорт божи ставкаларини қонун орқали белгилаш амалиётига ўтишни режалаштирмоқда. Айни пайтда бож ставкалари президент фармони билан тасдиқланиб келинмоқда.
Президентнинг 27-август куни имзоланган божхона ислоҳотига доир фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлганидан кейин ягона ҳужжат тамойили асосида қуйидагилар қонун билан белгиланади: товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари; ТИФ ТН кодлари юзасидан ЖСТ доирасида келишилган максимал миқдорлар (боунд рате); импорт божхона божи ставкалари.
Тегишли қонун лойиҳаси 2027-йил декабр ойигача тайёрланиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026-йил март ойидаги саммитида ташкилотга расман аъзо бўлиб киришни режалаштирган эди. Бу амалга ошмагач, ушбу мақсадга жорий йил якунигача эришилиши айтилмоқда.

