Ўзбекистон июль ойида энг кўп олтин сотган мамлакатлар қаторига кирди

Ўзбекистон июль ойида олтинни энг фаол сотган мамлакатлар қаторидан жой олди
2026 йилнинг июль ойида жаҳон марказий банклари умумий ҳисобда 23 тонна олтин сотиб олди.
Қимматбаҳо металлнинг энг йирик харидорлари 20 тонна сотиб олган Хитой ва ўз захираларини 8 тоннага кўпайтирган Польша бўлди. Шу билан бирга, қатор мамлакатлар сотувчи сифатида чиқди. Хусусан, Россия бир ой ичида 6 тонна олтин сотди. Сотувчилар қаторидан Ўзбекистон Марказий банки, шунингдек, Туркия ва Иордания регуляторлари ҳам жой олди — улар 1 тоннадан олтин сотишди.
Йил бошидан буён жаҳон регуляторлари томонидан олтиннинг соф хариди қарийб 130 тоннани ташкил этди. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич тахминан 160 тонна даражасида бўлган эди.

