Ўзбекистон 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган – статистика
2026-йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган

Ўзбекистон 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган – статистика
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026-йил январ–июл ойларида Ўзбекистон дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини йўлга қўйган.
Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитойга тўғри келиб, ўзаро савдо ҳажми 11,3 млрд долларни ташкил этган. Кейинги ўринларда Россия — 8,1 млрд доллар, Қозоғистон — 3,3 млрд доллар, Туркия — 1,6 млрд доллар ва Афғонистон — 1,2 млрд доллар билан қайд этилган.
Шунингдек, Франсия билан ташқи савдо айланмаси 1,1 млрд доллар, Корея Республикаси билан 1,1 млрд доллар, БАА билан 928,7 млн доллар, Туркманистон билан 779,4 млн доллар, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланган Гонконг билан эса 776,8 млн долларни ташкил этган.
Шу тариқа, Хитой ва Россия Ўзбекистон ташқи савдосидаги энг йирик икки ҳамкор давлат бўлиб қолмоқда.

