Ўтган 9 ой давомида 107 мингдан ортиқ ҳимоя ордери расмийлаштирилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алимент бўйича 305 та, ижро ҳаракатлари бўйича 223 та, уйга киритиш бўйича 76 та, ҳужжатларни тиклаш бўйича 37 та ва мулкни бўлиш бўйича 30 та амалий ёрдам кўрсатилган.

Ўтган 9 ой ичида 107 мингдан зиёд ҳимоя ордери расмийлаштирилди
2026-йилнинг дастлабки 9 ойи давомида тазьиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 107 167 та ҳимоя ордери расмийлаштирилгани ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотига кўра, ўтган давр мобайнида бирламчи кўмак хоналарида 5 995 нафар аёл ва 2 842 нафар бола ёрдам олган.
Ҳудудий реабилитация марказларида эса 1 132 нафар аёл ва 1 575 нафар болага хизмат кўрсатилган.
Бундан ташқари, 453 нафар шахс касб-ҳунарга ўргатилган, 836 нафарига тиббий ёрдам олишда кўмак берилган. 352 нафар болани мактабга, 541 нафарини эса боғчага жойлаштиришга ёрдам кўрсатилган.
Судларга 810 та ариза киритилган. Алимент бўйича 305 та, ижро ҳаракатлари бўйича 223 та, уйга киритиш бўйича 76 та, ҳужжатларни тиклаш бўйича 37 та ва мулкни бўлиш бўйича 30 та амалий ёрдам берилган.

