Иқтисодиёт

Ozon Ўзбекистонда омборхона очмоқда: бепул сақлаш ва янги тарифлар

Ozon Ўзбекистонда ўзининг илк фулфилмент-маркази ишга туширилганини эълон қилади. Тошкентдаги майдони 7 минг кв.метрдан ортиқ бўлган логистика мажмуаси буюртмаларни қайта ишлашнинг тўлиқ циклини — товарларни қабул қилишдан тортиб жўнатмаларни шакллантиришгача бўлган жараённи амалга оширади. Эндиликда ўзбекистонлик сотувчилар ўз товарларини маркетплейс омборида сақлашлари мумкин бўлади, бу эса Ўзбекистон ичида етказиб бериш муддатларини максимал даражада қисқартиради ва тадбиркорларнинг харажатларини камайтиради. Асосий афзаллиги: омборда сақлаш мутлақо бепул.

Ozon Ўзбекистонда омборхонани ишга туширмоқда: бепул сақлаш ва янги тарифлар

Локал омборхонанинг очилиши билан ўзбекистонлик сотувчилар учун маркетплейсда ишлашнинг янги модели — FBO (Fulfillment-by-Ozon) мавжуд бўлади. Ушбу схема доирасида сотувчи товарларни Ozon омборига сақлаш учун топширади, буюртмаларни кейинги қайта ишлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча ишларни эса платформа ўз зиммасига олади. Тадбиркордан эндиликда шахсий омборхоналарни ижарага олиш ва қадоқлаш материалларини сотиб олиш талаб этилмайди — бу вазифаларни Ozon ўз зиммасига олади.

Янги фулфилмент-маркази 500 мингдан ортиқ товарни сақлашга мўлжалланган. Иш бошланишида объект кунига 10 мингтагача, ёки ойига 300 мингга яқин буюртмани қайта ишлаш имкониятига эга бўлади.

Товарларни Ozon омборига юбориш учун сотувчи фақат қулай усулни танлаши керак: уларни мустақил равишда олиб келиш, яқин атрофдаги Ozon буюртмаларни бериш пунктига топшириш ёки Тошкентдаги «Малика» бозоридаги қабул қилиш пунктига топшириш.

FBO схемаси бўйича товарларни сотиш тарифлари товар тоифасига қараб 3% дан бошланади, логистика қиймати эса товарнинг нархи ва ҳажмига қараб бир бирлик учун 1 736 сўмдан бошланади. Шу билан бирга, 2027 йил 1 сентябргача сақлаш мутлақо бепул бўлади. Буюртмани қайта ишлаш, сўнгги миля ва эквайринг каби харажатлар ҳам алоҳида тарифланмайди, бу эса сотувчиларнинг харажатларини янада қисқартиради.

Шу тариқа, қиймати 10 000 000 сўм бўлган смартфонни сотиш сотувчига бор-йўғи 305 000 сўмга тушади.

«Тошкентда фулфилмент-марказининг ишга туширилиши билан Ozon Ўзбекистонда ривожланишнинг янги босқичига чиқмоқда: энди сотувчилар нафақат буюртмаларни бизнинг саралаш марказимиз орқали юборишлари, балки товарларни маркетплейс омборида — фулфилментнинг барча афзалликлари билан сақлашлари ҳам мумкин. Биз маҳаллий бизнес учун онлайн-савдо осонроқ, қулайроқ ва самаралироқ бўлиши учун изчил равишда инвестиция киритмоқдамиз — омборхонани ишга туширмоқдамиз, фойдали тарифларни таклиф қилмоқдамиз, иш шароитларини маҳаллийлаштирмоқдамиз. Буларнинг барчаси тадбиркорлар ҳам Ўзбекистонда, ҳам МДҲнинг энг йирик бозори бўлган Россияда ишонч билан ўсишлари учун қилинмоқда», — дея изоҳ берди Ozon МДҲ раҳбари Наталья Боер.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.