«Ўзгидромет» ноябр бошидаги кучли ёмғирлар бўйича муносабат эълон қилди
Аввалроқ Тошкентда инверсия ҳодисаси яна 10 кун давом этиши бўйича хабар берилганди.

«Ўзгидромет» ноябр бошидаги кучли ёмғирлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
«Ўзгидромет» ноябр бошидаги ёмғирлар бўйича муносабат эълон қилди.
Ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлардаги ахборот каналларида «Ўзгидромет» ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида кучли ёмғирлар бўлиши ҳақида прогноз бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Синоптиклар прогнозига кўра, аксинча, яқин кунларда ёғингарчилик кузатиладиган кунлар сони кам бўлиши кутилмоқда.
«Шу боис, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдиришда расмий манбаларга таянишингизни сўраймиз», дейилади муносабатда.
Аввалроқ Тошкентда инверсия ҳодисаси яна 10 кун давом этиши ҳақида хабар берилганди.

