Ўзбекистоннинг ташқи савдосидаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинди
2026-йилнинг 8 ойида Ўзбекистон 200 дан ортиқ мамлакат билан савдо қилди

Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлари эълон қилинди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд АҚШ долларига етган.
Ушбу даврда мамлакат дунёнинг 200 дан ортиқ давлати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Савдо айланмаси ҳажми бўйича Хитой биринчи ўринни эгаллаган.
Хитой билан ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд долларни ташкил этган. Россия билан савдо ҳажми 9,2 млрд долларга етган.
Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо ҳамкори бўлиб, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 3,7 млрд долларни ташкил қилган. Туркия билан бу кўрсаткич 1,9 млрд долларга етган.
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ташқи савдо айланмаси 1,4 млрд долларни ташкил этган. Корея Республикаси билан савдо ҳажми 1,3 млрд долларга етган.
Франсия ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳар бири билан савдо айланмаси 1,2 млрд доллардан қайд этилган.
Ҳонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) билан савдо айланмаси 980,1 млн долларни, Қирғизистон билан эса 908,4 млн долларни ташкил этган.

