Маҳаллий

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3-сентябрда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3-сентябр куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. “Ўзгидромет” томонидан эълон қилинган 3-сентябр об-ҳаво маълумотига кўра, пайшанба куни водий ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 28-33 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, сентябр ойида ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлади. Республиканинг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдорининг меъёрдан кам бўлиши, Фарғона водийсининг айрим жойларида меъёр атрофида кузатилиши, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик миқдорининг меъёрдан кўп ёки меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.