Маҳаллий

Ўзбекистонда 2-сентябр куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 2-сентябр, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти “Ўзгидромет” томонидан эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи эса 28-30 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача, баъзида эса 20-22 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.