Иқтисодиёт

Ўзбекистонликлар 8 ой ичида соғлиқни сақлашга қанча пул сарфлади?

Тиббий хизматлар ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши анча салмоқли — 7,4 трлн сўм ёки умумий кўрсаткичнинг

Ўзбекистонликлар 8 ойда соғлиқни сақлашга қанча маблағ сарфлади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида 16 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Хабарда айтилишича, бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан реал ҳисобда 15,7 фоизга ошган.

Соғлиқни сақлаш хизматларининг 31,1 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 13,9 фоизи шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари, 55,0 фоизи эса бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.

Уч ҳудуд — пойтахт, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида хизматлар ҳажми триллионлик кўрсаткичдан юқори бўлган. Жами тиббий хизматлар ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши сезиларли даражада катта — 7,4 трлн сўм ёки умумий кўрсаткичнинг 46 фоизи.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми:

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.