Маҳаллий

Ўзбекистонликлар 6 ойда сартарошхона ва салонларга 7 трлн сўм сарфлади

Бунда ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди

Ўзбекистон аҳолиси жорий йилнинг дастлабки олти ойида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматларига жами 7,03 триллион сўм сарфлаган. Бу маълумот Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп харажат Тошкент шаҳрига тўғри келади. Пойтахтда ушбу хизматлар учун 1,2 триллион сўм сарфланган бўлиб, бу республика бўйича умумий кўрсаткичнинг қарийб олтидан бир қисмини ташкил этади.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (986,7 миллиард сўм), Самарқанд вилояти (838,7 миллиард сўм), Наманган вилояти (745,5 миллиард сўм) ва Тошкент вилояти (729,2 миллиард сўм) жойлашган.

Андижон вилоятида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 461,4 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 440,1 миллиард сўмга етган.

Қорақалпоғистон Республикасида 342,3 миллиард сўм, Хоразм вилоятида 340,4 миллиард сўм ва Бухоро вилоятида 240,7 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Сурхондарё вилоятида хизматлар ҳажми 234,7 миллиард сўм, Навоий вилоятида 220,9 миллиард сўм, Жиззах вилоятида 148,1 миллиард сўм ва Сирдарё вилоятида 100,6 миллиард сўмни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.