Ўзбекистонлик ҳунармандлар Ҳомо Фаберда ўз ишларини намойиш этишди
Ўзбекистонлик усталарнинг керамика ва бадиий асарлари Венецияда ўтаётган Ҳомо Фабер 2026 халқаро кўргазмасида намойиш этилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳунармандлар Ҳомо Фабер 2026: Ан Исланд оф Лигҳт халқаро кўргазмасида ўз ижод намуналарини намойиш этишмоқда. Венецияда бўлиб ўтаётган ушбу замонавий бадиий ҳунармандчилик кўргазмасида 70 мамлакатдан вакиллар иштирок этиб, жами 700 дан ортиқ асар тақдим этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.
Ўзбекистон экспозициясида Санжар Кубаев ва Алишер Назировнинг "Моонжарс" номли керамик асарлари, шунингдек, Шавкиддин Камоловнинг бадиий қайчилари жой олган.
Ўзбекистон кўргазманинг таълим дастурида ҳам фаол иштирок этмоқда. Диёробек Абдуллаев ва Сабина Жўраева Ҳомо Фабер 2026 доирасидаги "Ёунг Амбассадорс" дастурининг медиаторлари сифатида қатнашмоқдалар.
Ўзбекистонлик ҳунармандларнинг мазкур тадбирдаги иштироки Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Мичелангело Фоундатион билан ҳамкорлигининг давоми ҳисобланади. Икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик 2023-йилда Бухорода Ҳомо Фабер Гуидеънинг Ўзбекистонга бағишланган бўлимини ишга тушириш билан бошланган эди.
Ўзбекистоннинг иштирок дастури доирасида Мадина Қосимбоева томонидан анъанавий сўзана каштачилигига бағишланган маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Бу йилги Ҳомо Фабер кўргазмаси 70 мамлакатдан 500 дан ортиқ усталарни бирлаштириб, замонавий бадиий ҳунармандчиликнинг 700 дан зиёд асарини намойиш этмоқда.

