Ҳунармандлар энг кўп қайси ҳудудларда фаолият юритмоқда?
Ўзбекистонда 23 мингдан ортиқ ҳунарманд фаолият юритаётгани маълум қилинди

Қайси ҳудудларда ҳунармандлар кўпроқ иш олиб бормоқда?
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026-йил 1-июл ҳолатига Ўзбекистонда жами 23 минг 163 нафар ҳунарманд фаолият кўрсатмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳунармандлар Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда 2 минг 987 нафар ҳунарманд меҳнат қилади. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти (2 минг 743 нафар), учинчи ўринда эса Самарқанд вилояти (2 минг 209 нафар) туради.
Шунингдек, Андижон вилоятида 2 минг 113 нафар, Наманган вилоятида 2 минг 48 нафар ҳунарманд рўйхатга олинган. Хоразм вилоятида 1 минг 919 нафар, Тошкент вилоятида эса 1 минг 830 нафар ҳунарманд фаолият юритади.
Қашқадарё вилоятида 1 минг 547 нафар, Бухоро вилоятида 1 минг 530 нафар ҳунарманд бор.
Сурхондарё вилоятида 1 минг 170 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 121 нафар ҳунарманд ишламоқда. Жиззах вилоятида эса бу кўрсаткич 1 минг 32 нафарни ташкил этади.
Бошқа ҳудудларда ҳунармандлар сони сезиларли даражада камроқ. Хусусан, Сирдарё вилоятида 462 нафар, Навоий вилоятида эса 452 нафар ҳунарманд қайд этилган.

