Маҳаллий

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганларнинг 90 фоизи – афғонистонликлар

8 ой мобайнида Ўзбекистонга 310,9 минг чет эллик тижорат мақсадида келди. Қайси давлат фуқаролари кўпроқ?

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганларнинг 90 фоизи – афғонистонликлар

2026-йил январ–август ойларида 310,9 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тижорат мақсадида келган хорижликларнинг катта қисми Афғонистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган. Ҳисобот даврида Афғонистондан 281 258 нафар фуқаро Ўзбекистонга келган.

Бу жами ташрифларнинг қарийб 90 фоизини ташкил этади. Туркманистон 21 033 нафар ташриф билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Тожикистондан эса 5 784 нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

Қирғизистондан 664 нафар, Қозоғистондан 525 нафар фуқаро тижорат мақсадида ташриф буюрган. Россиядан келганлар сони 332 нафарни ташкил этган.

Туркиядан 290 нафар чет эл фуқароси шу мақсадда Ўзбекистонга келган. Қолган давлатлар ҳисобига 1 013 нафар ташриф буюрувчи тўғри келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.