Ўзбекистонга ўқишга келган хорижликлар сонида Ҳиндистон иккинчи ўринга тушди
Мамлакатга ўқиш учун энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани маълум қилинди

Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижликлар орасида Ҳиндистон иккинчи поғонага тушди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил январ–август ойларида 29 548 нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 15,3 минг нафарга кўп бўлиб, ўсиш 2,1 бараварни ташкил этган.
Мамлакатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Туркманистон фуқароларига тўғри келган. Ҳисобот даврида 11 986 нафар туркманистонлик ўқиш учун Ўзбекистонга келган.
Ҳиндистондан 6 163 нафар фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шу билан Ҳиндистон мамлакатлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган.
Тожикистондан 2 271 нафар, Хитойдан 1 311 нафар хорижлик ўқиш учун келган. Покистон фуқаролари сони 1 252 нафарни ташкил этган.
Қирғиз Республикасидан 1 028 нафар, Мисрдан 852 нафар ва Корея Республикасидан 732 нафар талаба Ўзбекистонга келган.
Филиппиндан 620 нафар хорижлик ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Қолган давлатлар ҳиссасига 3 333 нафар ташриф буюрувчи тўғри келган.

