Маҳаллий

Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилганлар ушланди

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ўзбекистонга кириш визасини бериш эвазига 31 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 3 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистон ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 31 200 АҚШ доллари олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985-йилда туғилган шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу шахс пул маблағининг 4200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларини пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960-йилда туғилган фуқарога бериши керак бўлган. Тезкор тадбир давомида, ушбу фуқаро ҳам 27 минг долларни олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.