Ўзбекистонга 9 ойда келган хорижий сайёҳлар сони 10 млн кишидан ошди
2026-йилнинг январ-сентабр ойларида Ўзбекистонга 10,3 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп. Биргина сентабрда 1,2 млн сайёҳ келган. Энг юқори ўсиш Хитой ва Малайзия ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистонга 9 ойда келган хорижий сайёҳлар сони 10 млн кишидан ошди
2026-йил январ-сентабр ойларида Ўзбекистонга 10,3 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Сентабр ойининг ўзида мамлакатга 1,2 млн нафар сайёҳ келди. Туристик ташрифлар бўйича энг юқори ўсиш суръати Хитойга тўғри келиб, бу кўрсаткич 2,1 бараварни ташкил этди.
Шунингдек, Германия ва Буюк Британиядан келувчилар сони 25 фоизга, Франсиядан 21 фоизга, Туркиядан эса 15 фоизга ошди. Ушбу даврда туристик хизматлар экспорти 5,3 млрд долларга етди.
2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ хорижлик сайёҳ ташриф буюрган. Сайёҳларнинг салкам 5 миллиони Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳиссасига тўғри келди.
Хусусан, Тошкентга бу даврда 3,2 млн нафар хорижий ва 4,1 млн нафар маҳаллий сайёҳ келган. Бу даврда туризм хизматлари экспорти 1,3 млрд долларга етди, шаҳарда 140 та янги жойлаштириш воситаси ишга туширилган.

