Маҳаллий

Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш ошди

Йил бошидан буён мамлакатда 356 318 та енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Қайси русумлар кўпроқ чиқарилмоқда?

Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш кўпайди

2026-йилнинг январ–сентябр ойларида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2025-йилнинг шу давридаги 326 370 донадан 356 318 донага чиқиб, қарийб 30 минг донага ошди.

Шу билан бирга, 9 ой ичида 4 447 та юк автомобили ҳам ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридаги 3 615 донадан юқори.

Енгил автомобиллар ичида энг кўп «Собалт» ишлаб чиқарилган — 120 672 дона. Бу 2025-йилнинг январ–сентябр ойларидаги 116 008 донадан кўп.

«Дамас» ишлаб чиқариш ҳажми 63 401 донани ташкил этди. «Траскер»дан 34 080 дона, «Оних»дан эса 27 247 дона ишлаб чиқарилди.

«БЙД» русумидаги автомобиллар ишлаб чиқариш 26 706 донага етди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 13 730 донага нисбатан қарийб икки баробар кўп.

Ҳисобот даврида «КИА»дан 24 801 дона, «Черй»дан 7 221 дона ва «Ҳавал»дан 6 953 дона автомобил ишлаб чиқарилди.

Махсус енгил автомобиллар сони 43 098 донани ташкил этди. «Чевролет Дамас Мове» моделида 2 137 та автомобил ҳам ишлаб чиқарилган. «ТАНК 500» русумида эса 2 дона автомобил тайёрланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.