8 ойда 310 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди – статистика
Энг кўп ишлаб чиқарилган моделлардан бири Собалт бўлиб, унинг ҳажми 107 141 тани ташкил этган.

**8 ойда 310 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди – статистика**
2026-йил январ–август ойларида Ўзбекистонда 310 389 та енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу давридаги 284 352 тага нисбатан юқори.
Энг кўп ишлаб чиқарилган моделлардан бири Собалт бўлиб, унинг ҳажми 107 141 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг айни даврида 99 013 та Собалт ишлаб чиқарилган эди.
БЙД ишлаб чиқариш ҳам сезиларли ошиб, 12 930 тадан 23 850 тага етди. Оних ишлаб чиқариш 20 241 тадан 23 498 тага, Ҳавал эса 5 303 тадан 6 227 тага кўпайган.
Баъзи моделларда эса пасайиш қайд этилган. Дамас ишлаб чиқариш 57 882 тадан 55 022 тага камайган. Шу билан бирга, янги Чевролет Дамас Мове модели 1 530 дона ишлаб чиқарилган. Траскер ишлаб чиқариш ҳам 29 930 тадан 29 781 тага тушган.

