Маҳаллий

Ўзбекистонда хорижга олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ўзбекистонда хорижга олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш учун комиссия ташкил этилади

Ўзбекистондан турли тарихий даврларда олиб чиқиб кетилган ноёб тарихий ёдгорликлар, археологик топилмалар, нодир қўлёзмалар ва санъат асарларини аниқлаш ҳамда уларни мамлакатга қайтариш мақсадида президент ҳузурида маданий бойликларни репатриация қилиш бўйича комиссия тузилади.

Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда айтилишича, комиссиянинг асосий вазифаси хорижга олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни тизимли равишда излаш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонга қайтаришдан иборат бўлади. Шу билан бирга, маданий меросни муҳофаза қилишнинг янги механизмларини жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда 2027–2035-йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар ҳам тақдим этилди. Ҳужжатда моддий ва номоддий меросни асраб-авайлаш, маданий бойликларни репатриация қилиш, табиий меросни муҳофаза қилиш, реставрацияни ривожлантириш ва соҳани рақамлаштиришга қаратилган дастурлар назарда тутилмоқда.

Маданий мерос обьектларини реставрация қилиш учун сўнгги йилларда давлат бюджетидан 466,4 миллиард сўм ажратилган. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланиб, 55 та обьект бўйича ишлар якунланган, яна 152 та обьектда реставрация давом этмоқда.

Шунингдек, Самарқанддаги Бибихоним мажмуасини консервация ва реставрация қилиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. У Ага Кҳан Труст фор Султуре билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида ёдгорликни ҳужжатлаштириш ва тадқиқ этиш, археологик ҳамда муҳандислик текширувлари, материаллар таҳлили ва конструктив моделлаштириш ишлари олиб борилади.

Кейинги босқичларда асосий гумбаз ва унга туташ иншоотларни консервация қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда музей экспозициясини яратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ичанқалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси кўриб чиқилди. У тарихий обьектлар атрофидаги тартибсиз савдо нуқталарини тартибга солиш, ҳунармандлар учун шароит яратиш ва янги туристик нуқта шакллантиришга қаратилган. Президент тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.