Маҳаллий

Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилади

Қонун (О&лсқуо;РҚ&ндаш;1160-сон, 23.07.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига о&лсқуо;згартириш ва қо&лсқуо;шимчалар киритилди. &нбсп;

Маданий меросни бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

2026-йил 23-июлдаги ЎРҚ–1160-сонли Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос обьектларини ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олади.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Маданий мерос агентлиги қуйидаги вазифаларни бажариши белгиланди:

моддий маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб боради;

моддий маданий мерос обьектларини ҳимоя қилиш, сақлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

моддий маданий мерос обьектларининг аниқланиши, ҳисобга олиниши, муҳофаза қилиниши, тарғиб қилиниши ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;

моддий маданий мерос обьектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади ва бошқалар.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.