Спорт

Ўзбекистонда спорт ташкилотлари ва иншоотларининг ягона реестри юритилади

Қарорга мувофиқ, нодавлат спорт ташкилотлари реестри махсус ахборот тизими орқали юритилади. Унга киритилган ташкилотлар ҳақидаги

Ўзбекистонда спорт ташкилотлари ва иншоотларининг ягона реестри юритилади

Ҳукуматнинг 561-сон қарори билан Ўзбекистонда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, спорт иншоотлари реестрларини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра, нодавлат спорт ташкилотлари реестри махсус ахборот тизими орқали юритилади. Унга киритилган ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Нодавлат спорт ташкилотларининг реестрга киритиш бўйича берган аризалари беш иш куни ичида кўриб чиқилади.

Тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлса, ваколатли орган қарори билан ташкилот реестрга киритилади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, уч иш куни ичида рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда спорт ташкилоти реестрдан чиқарилиши мумкин:

Қарор билан спорт иншоотларининг ҳам алоҳида реестри юритилиши белгиланди.

Иншоот мулкдори ёки унинг балансда сақловчиси ахборот тизими орқали ариза беради. Ариза беш иш куни ичида кўриб чиқилади.

Спорт иншооти бошқа фаолият турига ўтказилса, фойдаланишга яроқсиз деб топилса ёки мулкдорнинг аризасига асосан реестрдан чиқарилади.

Энг муҳим ўзгаришлардан бири — реестрга киритилмаган спорт иншоотларида расмий спорт мусобақаларини ўтказишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қарорда белгиланган тартибга мувофиқ, спорт ташкилотларининг спортчиларига расмий мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган.

Мазкур тартиб спорт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, спорт иншоотлари ҳисобини юритиш ва расмий мусобақаларни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.