Маҳаллий

Ўзбекистонда немис тилини ўргатиш учун техникумлар фаолияти кенгайтирилади

Давлат раҳбари хорижда юқори даромадли иш ўринларига фуқароларни жойлаштириш учун касбга ўқитиш ва чет тилини

Ўзбекистонда немис тилини ўргатиш учун техникумлар фаолияти кенгайтирилади

Жорий йилнинг ўзида Германиядан Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассисга буюртма келиб тушган. Аммо немис тилини биладиган кадрлар етишмагани сабабли фақат 2 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 2-ноябр куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбари хорижда юқори даромадли иш ўринларига фуқароларни жойлаштириш учун касбга ўқитиш ва чет тилини ўргатиш жараёнларини биргаликда йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Германиянинг «Глобогате» компанияси билан ҳамкорликда республикадаги 20 та тиббиёт техникумида йилига 1,5 минг нафар ҳамшира тайёрланмоқда. Қарши шаҳридаги Илғор касбий маҳорат техникумида эса германиялик ўқитувчилар ёшларга немис тили ва касб сирларини ўргатмоқда.

Шунингдек, Андижон вилоятида тадбиркор томонидан бўш турган техникум таъмирланиб, Германиядан ўқитувчилар жалб қилинган. Ушбу муассасада йилига 1,5 минг нафар мутахассис тайёрланмоқда.

Президент бундай тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш, ҳар бир вилоятдаги 2–3 та техникумда касб билан бирга немис тилини ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Германиянинг «Телк» компанияси «Интил» халқаро ўқув марказида 100 нафар немис тили ўқитувчисини тайёрлашни бошлагани маълум қилинди. Келаси йил бошидан ушбу ўқитувчиларни ҳудудлардаги техникумларга жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда хорижий иш берувчиларнинг буюртмаларини техникумлардаги таълим жараёни билан боғлаш, ёшларни муайян иш ўринлари учун зарур тил билими ва амалий кўникмаларга эга мутахассис сифатида тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.