Иқтисодиёт

Ўзбекистонда МЧЖлар сони 356,8 мингтага етди

Ўзбекистонда МЧЖлар сони 356,8 мингтага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-август ҳолатига Ўзбекистонда 445,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Шулардан 356,8 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) ҳиссасига тўғри келади.

МЧЖлар жами тижорат ташкилотларининг 80,1 фоизини ташкил этади. Ташкилий-ҳуқуқий шакллар кесимида иккинчи ўринда 47 241 та билан хусусий корхоналар турибди, бу 10,6 фоизга тенг. Оилавий корхоналар эса 37 345 та бўлиб, уларнинг улуши 8,4 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, мамлакатда 646 та аксиядорлик жамияти (0,1 фоиз) ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги 3 653 та тижорат ташкилоти (0,8 фоиз) фаолият юритмоқда.

2025-йил 1-август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 462,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётгани (2024-йил мос даврида 461,1 мингта) хабар берилганди. Шундан қарийб 392,4 мингтаси (84,9 фоиз) кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келган.

Савдо тармоғининг жами корхоналар сонидаги улуши энг юқори бўлиб, умумий ҳисобда 32,6 фоизни ташкил этган. Иккинчи ўринда саноат (12,7 фоиз), учинчи ўринда эса қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (7,4 фоиз) қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.