Ўзбекистонда корхоналар сони 16 йилда қарийб уч баробар ошди
Мамлакатда корхона ва ташкилотлар сони сўнгги йилларда кескин кўпайди. 2026-йилнинг ўзида улар сафида яна 100

Ўзбекистонда корхоналар сони 16 йил ичида қарийб уч баробарга ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-август ҳолатига кўра, мамлакатда 601,3 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Бу кўрсаткич 2010-йил 1-январдаги 201 мингта корхонага нисбатан 400,3 мингта кўпдир, бу эса қарийб уч баробар ўсишни англатади.
Корхона ва ташкилотлар сонининг ўсиши айниқса 2018-йилдан кейин сезиларли даражада тезлашган. 2018-йилда 285,5 мингта субьект қайд этилган бўлса, 2019-йилда бу рақам 323,5 мингтага, 2020-йилда эса 398,1 мингтага етган.
Кейинги йилларда ҳам ўсиш тенденсияси давом этган: 2021-йил бошида 475,2 мингта, 2022-йилда 528,9 мингта, 2023-йилда эса 592,4 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатган.
Бироқ, 2024-йил 1-январ ҳолатига корхона ва ташкилотлар сони 485 мингтани ташкил этган. 2025-йилда бу кўрсаткич яна пасайиб, 424,8 мингтага тушган.
2026-йил 1-январ ҳолатига келиб, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 474,9 мингтага етган. Бу йил бошидаги кўрсаткичнинг ўзи 2025-йилга нисбатан юқори бўлганини кўрсатади.
Жорий йил бошидан кейин ҳам ўсиш давом этган. 1-августга келиб, корхона ва ташкилотлар сони 601,3 мингтага етган. Бу йил бошидаги 474,9 мингтага нисбатан 126,4 мингта кўпдир.

