Маҳаллий

Ўзбекистонда консерт ва спорт мусобақаларига чипталарни электрон шаклда сотиш таклиф этилди

Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан қарор лойиҳасида чипталарни белгиланганидан юқори нархда қайта сотиш ва қалбакилаштиришнинг олдини олиш назарда тутилган. Шунингдек, рухсатнома олингунига қадар тадбирни реклама қилиш ва чипта сотишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда консерт ва спорт мусобақаларига чипталарни электрон тарзда сотиш жорий этилиши таклиф қилинди

Ўзбекистонда консертлар, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирларга чипталарни электрон шаклда сотиш тартиби йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади.

Лойиҳада 100 ва ундан ортиқ киши қатнашадиган консертлар, спорт мусобақалари, фестиваллар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби белгиланган.

Хусусан, маданий тадбирлар, кўнгилочар-томоша дастурлари ва спорт мусобақаларига чипталарни электрон шаклда сотиш таклиф этилмоқда. Бунда чипталарни белгиланган нархдан юқори баҳода қайта сотиш ва қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсад қилинган.

Шунингдек, ташкилотчиларга тегишли рухсатнома олинмагунча тадбир ҳақида эълон бериш, уни реклама қилиш, ўтказилиш санаси ва жойини маълум қилиш ҳамда чипта сотишни тақиқлаш назарда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасидаги қоидалар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларга татбиқ этилмайди. Шунингдек, тўйлар, оилавий ва юбилей тадбирлари ҳамда вафот этганлар хотирасига бағишланган аза маросимлари ҳам мазкур тартибдан мустасно бўлиши кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 20-ноябрга қадар давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.