Маҳаллий

Ўзбекистонда кичик ва микро ГЕСлар тармоғи кенгайтирилади

Кичик ва микро ГЕСларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда атроф-муҳитга оид ва ижтимоий талаблар мажбурий

Ўзбекистонда кичик ва микро гидроелектр стансиялар (ГЕС) тармоғини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 19-августидаги ПҚ–298-сонли қарорга кўра, 2027-йил 1-февралга қадар салоҳиятли кичик ва микро ГЕС лойиҳаларини аниқлаш, амалга ошириш ҳамда эксплуатация қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш учун рақамли платформа яратилади.

Кичик ва микро ГЕСларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишда атроф-муҳитга оид ва ижтимоий талабларни мажбурий равишда ҳисобга олиш белгиланди.

Қуввати 5 МВтгача бўлган кичик ва микро ГЕСларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш мақсадида, Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида “Э-ауксион” электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон ауксионда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан бошланғич нарх билан биргаликда энг қуйи нархни ҳам белгилаш тартиби жорий этилади.

Бунда нархлар ИИ гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан қуйидагича ўрнатилади:

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида кичик қувватли яшил энергия йўналишлари, жумладан, кичик гидроенергетика учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш дуал таълим тизими асосида жорий этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.