Ўзбекистонда гидларга малака тоифасини бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 1-декабрдан гидларга ихтиёрий асосда ҳаваскор, ихтисослашган ва профессионал малака тоифалари берилади. Тоифа касбий имтиҳон натижасига кўра аниқланиб, 56−70 фоиз натижа ҳаваскор, 70−85 фоиз ихтисослашган, 86−100 фоиз профессионал даражага мос келади.

Ўзбекистонда гидларга малака тоифасини бериш тартиби белгиланди
4-сентабр куни “Ўзбекистон Республикасида экскурсия хизматларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифасини бериш тартиби белгиланди.
Қарорга мувофиқ, 2026-йил 1-декабрдан Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига гидларга уларнинг хоҳишига кўра малака тоифасини бериш ваколати берилади.
Гидларга ҳаваскор, ихтисослашган, профессионал ва “олтин фонд” малака тоифалари берилади. Бунда малака тоифасини олиш ихтиёрий ҳисобланади ва унинг мавжуд эмаслиги гиднинг қонунчиликда белгиланган малака сертификати асосида фаолият юритиш ҳуқуқини чекламайди.
Малака сертификати чекланмаган муддатга берилади. Аммо сўнгги икки йил давомида гид сифатида фаолият юритмаган шахс малака имтиҳонини қайта топширади.
Малака тоифасини беришда талабгорнинг касбий билими ва амалий кўникмалари, экскурсия хизматларини ташкил этиш ва ўтказиш маҳорати, экскурсия обьектлари бўйича билим даражаси, туристлар билан мулоқот маданияти, хорижий тилларни билиши ҳамда касб этикасига риоя қилиши инобатга олинади.
Касбий имтиҳон натижасига кўра:
Шунингдек, низомда “олтин фонд” гид малака тоифаси ҳам назарда тутилган.

