Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Ўзбекистонда доллар қиймати яна кўтарилди.
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 24-августдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қуйидаги янги курслари белгиланди:
* Доллар курси 6,39 сўмга ошиб, 11853,55 сўмни ташкил этди.
* Евро курси 26,43 сўмга кўтарилиб, 13869,84 сўмга етди.
* Рубл курси ҳам 0,42 сўмга ўсиб, 141,86 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси беш кунлик пасайишдан сўнг кўтарилиб, 11847,16 сўмга етган эди.

