Ўзбекистонда доллар 11800 сўмдан тушди

Ўзбекистонда доллар курси 11800 сўмлик чегарадан пастга тушди.
Марказий банкнинг 20-августдан кучга кирувчи хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди.
Унга кўра:
* АҚШ доллари 25,52 сўмга арзонлашиб, 11794,88 сўмни ташкил этди.
* Евро 1,12 сўмга қимматлашиб, 13685,60 сўмга етди.
* Россия рубли 0,38 сўмга пасайиб, 138,67 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет тўрт кун давомида пасайгани ҳақида хабар берилган эди.

