Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун пасайди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4-ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун ҳам пасайди. Марказий банк 4-ноябрда амалда бўладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини эълон қилди:
доллар 29,94 сўмга арзонлаб, 11 911,71 сўм бўлди;
евро ҳам 63,34 сўмга тушиб, 13 319,67 сўмни ташкил этди;
рубл эса 1,16 сўмга пасайиб, 146,49 сўм бўлди.
Аввалроқ доллар 81,81 сўмга пасайиб, 11 941,65 сўм бўлганди.

