Ўзбекистонда доллар курси 11 857 сўмгача тушди

Ўзбекистонда доллар қиймати 11 857 сўмга пасайди.
Марказий банкнинг 18-августдан кучга кирувчи хорижий валюталар курси бўйича эълонига кўра:
* Доллар курси 33,83 сўмга арзонлаб, 11857,35 сўмни ташкил этди.
* Евро курси 7,11 сўмга тушиб, 13746,23 сўмга етди.
* Рубл курси эса 2,51 сўмга қимматлаб, 139,32 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 17-август ҳолатига кўра, доллар курси 11 900 сўмдан пастга тушган эди.

